АҚШда 55 ёшли ўзбекистонлик қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди
Жорий йил 7 июл, якшанба куни АҚШнинг Иллинойс штати Нейпервил шаҳри терговчилари 55 ёшли, асли ўзбекистонлик бўлган 1969 йилда туғилган З. Қудратовни қотиллик иши бўйича ҳибсга олиш учун ордер берди.
Айтилишича, 2024 йил 6 июл куни эрталаб З.Қудратов ҳамда бир уйда, лекин бошқа қаватда яшовчи собиқ рафиқаси ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўзаро жанжал чоғида З.Қудратов қўлидаги пичоқ билан собиқ рафиқасига кўп марта пичоқ ургани айтилади. Нейпервил полициясига ушбу жуфтликнинг қизи хабар берган ва полиция пичоқбозлик содир бўлганидан кўп ўтмай воқеа жойига етиб келган. Жабрланувчи маҳаллий касалхонага етказилган ва у ерда касалхона ходимлари томонидан вафот этгани маълум қилинган.
Дастлабки текширувдан сўнг Нейпервил полицияси Қудратовни қўлга олган ва у айблов эълон қилингандан сўнг Уилл округи қамоқхонасига олиб кетилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter