Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда дунё тарихидаги энг жазирама ой қайд этилди

АҚШда дунё тарихидаги энг жазирама ой қайд этилди

Тарихдаги энг иссиқ ой «Ердаги дўзах» дея аталадиган жой – АҚШдаги Ўлим водийсида қайд этилди. 2024 йил июл ойида бу ерда ўртача кунлик ҳарорат Цельсий бўйича 42,5 даражага кўтарилди. Миллий боғлар хизмати маълумотларига кўра, аввалги рекорд 2018 йилда ўрнатилган.

Ўтган ойда Ўлим водийсида ўртача юқори ҳарорат 49,4 даража бўлган, тўққиз кун 51,7 даража ёки ундан юқори, етти кун эса 48,8 даражадан паст бўлган.

Энг юқори ҳарорат 7 июлда қайд этилган - 54 даража Цельсий. Бироқ, ўтган ойда ўртача минимал ҳарорат 35,1 даражани ташкил этди, яъни ҳатто кечаси Ўлим водийсида иссиқ бўлган.

«Биз ҳозиргина Ер юзидаги энг иссиқ жойда қайд этилган энг иссиқ ойни бошдан кечирдик. Энг иссиқ 10 йилнинг олтитаси сўнгги 10 йилда содир бўлди», — деди парк менежери Майк Рейнолдс.

Аввалроқ Ерда қайд этилган энг иссиқ кун 2024 йил 22 июль бўлиб, сайёра юзасида глобал ҳаво ҳарорати плюс 17,15 даражага етгани маълум бўлган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг