АҚШда кучли торнадо сабаб 31 киши ҳалок бўлди

АҚШДА торнадолар оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди.
Бўрон ўрта ғарб ва жануби-шарқда содир бўлди, ҳукумат бир қатор штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Энг кўп қурбон кузатилгар штат Миссури бўлиб, у ерда 12 киши ҳалок бўлган. Канзас штатида кучли чанг бўрони сабаб бўлган йирик ҳалокатда саккиз киши ҳалок бўлди. Арканзасда 3 киши ҳалок бўлди, 32 киши яраланди. Миссисипи маъмурлари тўртта, Техасда учта, Оклахомада эса бир киши ҳалок бўлганини хабар қилди.
Миллий об-ҳаво хизматининг об-ҳавони башорат қилиш марказига кўра, жанубий штатларга катта хавф таҳдид солмоқда. Яқин соатларда торнадо ғарбий Флорида ва Жоржияга етиб бориши кутилмоқда.
Синоптикларнинг айтишича, торнадо фаоллиги пасаймоқда, бироқ айрим штатлар учун хавф сақланиб қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter