АҚШда ваҳший ва баҳайбат динозавр скелети сотувга қўйилди
«Юра даври парки» мухлисларида ажойиб харидни амалга ошириш учун имконият пайдо бўлди, дея хабар берди «МИР 24» телеканали.
Нью-Йоркдаги аукционга тираннозаврнинг энг катта скелетларидан бири қўйилади. У Стэн деб аталиб, 188 та суякдан иборат. Қизиғи, дастлаб палеонтологлар йиртқич ҳайвонни ўтхўр динозавр — трицератопс деб тахмин қилишган. Бироқ кейинчалик олимлар Ер юзидаги энг баҳайбат ва ваҳший йиртқичлардан бирининг скелетини топишганини аниқлашган.
«Ўйлаймизки, Стэн 6-8 миллион долларга сотилади. Савдо 6 октябрь куни бошланади. Дарвоқе, динозаврлар савдоси бўйича аввалги рекордни янгилаш учун барча имкониятлар бор! 1997 йилда Чикаго музейи динозавр скелетини қарийб саккиз ярим миллион долларга харид қилган», — дейди Жеймс Хислоп.
Мутахассисларнинг фикрича, тираннозавр Стэннинг оғирлиги саккиз тонна бўлган, тишларининг узунлиги 30 сантиметргача етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter