АҚШдаги отишма фожиага олиб келди

Сан-Франсискода (Калифорния) отишма натижасида камида бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди.
ABC телеканали хабарига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шаҳарнинг Тендерлоин ҳудудидаги икки кўча чорраҳасида отишма содир бўлгани ҳақидаги хабардан сўнг ҳодиса жойига чиқишган ва у ерда тўрт эркак ҳамда бир аёлни ўқдан яраланган ҳолда топишган. Барчаси касалхонага ётқизилган, эркаклардан 1 нафари шифохонада вафот этган.
Полиция гумонланувчининг ҳибсга олингани ва унинг шахси ҳақида хабар бермади, дейилади ABC лавҳасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас