Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШга Трампни ўлдириш учун келган покистонлик қўлга олинди — CNN

АҚШга Трампни ўлдириш учун келган покистонлик қўлга олинди — CNN

Фото: Топор Live

АҚШда Трампга суиқасд қилишга тайёргарлик кўришда шубҳа қилинган покистонлик қўлга олинди, деб хабар берди CNN.

Апрел ойида 46 ёшли Асиф Мерчант Покистондан АҚШга учиб келган ва 5 минг доллар аванс ваъда қилиб, буюртма қотиллик ижрочиларини ёллашга уринган. Суиқасд августнинг охири — сентябрнинг бошларига режалаштирилган.

Покистонлик 12 июл куни АҚШдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

Нашрга кўра, Мерчант Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўчини олиш мақсадида Америка ҳукуматининг бошқа амалдорларини ҳам ўлдиришни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг