АҚШнинг Черногориядаги элчихонасида портлаш рўй берди
АҚШнинг Черногориядаги элчихонасида номаълум шахс портлаш содир этган ва ўзини ҳалок қилган. Полиция иш юзасидан тергов олиб бормоқда. Бу ҳақида «Euronews» хабар берди.
Черногория пойтахти Подгорица шаҳридаги АҚШ элчихонасига номаълум шахс портловчи модда ташлаган ва ўз жонига қасд қилган. У қўл гранаталаридан фойдалангани тахмин қилинмоқда. Воқеа маҳаллий вақт билан ярим тунда содир бўлган. Полиция мазкур воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда, жиноятчининг ўз жонига қасд қилиш сабаблари текширилмоқда. Элчихона биносига зарар етмаган, ходимлардан ҳам ҳеч ким жабрланмаган.
Элчихона расмий сайти Америка фуқароларига бино ва унинг атрофига ҳозирча яқинлашмасликка, эҳтиёткорликка ва шу масала бўйича ОАВ хабарларини кузатиб боришга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter