Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг ўз «Евровидение»си пайдо бўлади

АҚШнинг ўз «Евровидение»си пайдо бўлади

Фото: EPA-EFE/REX/Shu

Халқаро қўшиқлар танлови — Евровидениенинг америкача талқини пайдо бўлди. Бу ҳақда «Variety» хабар берди.

АҚШда ўтказиладиган қўшиқлар танловига American Song Contest номи берилган бўлиб, илк беллашувлар 2021 йилга белгиланган.

«Америкача Евровидение»да ғолиблик учун 50 та штат вакиллари кураш олиб боради. Фестивалда яккахонлар, дуэтлар ва олти кишигача жамланган гуруҳлар қатнашиши мумкин.

Танлов саралаш, яримфинал ва финал босқичидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Европанинг анъанавий Евровидение қўшиқлар танлови бу йил коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг