Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг «хавфсизлигига жиддий таҳдид» ҳақида хабар берилди. Бу Россия билан боғлиқ бўлиши мумкин — BBC

АҚШнинг «хавфсизлигига жиддий таҳдид» ҳақида хабар берилди. Бу Россия билан боғлиқ бўлиши мумкин — BBC

АҚШ Конгрессининг разведка қўмитаси раиси, республикачи Майк Тёрнернинг таъкидлашича, қўмита Конгресс аъзоларига АҚШнинг «миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид» ҳақида маълумот берган. ОАВ манбаларига кўра, бу таҳдид Россия ва унинг коинотда ядро қуролини жойлаштириш эҳтимоли билан боғлиқ.

«Мен президент Байдендан Конгресс, маъмурият ва иттифоқчиларимиз ушбу таҳдидга тайёр туришлари учун барча маълумотларни ошкор қилишини сўрайман», дейди Тёрнер.

Шу билан бирга, расмийларга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларига тўғридан-тўғри ва бевосита таҳдид йўқ.

Баъзи Америка нашрлари аноним амалдорларнинг фикрларига таяниб маълум қилишича, Украинага шошилинч ёрдам кўрсатиш тарафдори бўлган Тёрнер Вакиллар палатасини ушбу ёрдам учун кўп миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга ундаш учун шов-шув кўтарган.

АҚШ президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан таҳдидларнинг моҳиятини изоҳлашдан бош тортди, бироқ Тёрнернинг баёнотидан ҳайратда қолганини айтди.

«Конгрессмен Тёрнер бугун разведка ва мудофаа бўйича мутахассисларимиз билан режалаштирилган учрашув олдидан оммавий баёнот берганидан бироз ҳайратдаман», деди Салливан брифингда.

Қандай таҳдид?

Американинг CNN ва ABC телеканаллари ҳамда New York Times газетаси, шунингдек, Reuters агентлиги аноним расмийларга таяниб, гап коинотда ядро қуролини жойлаштиришга тайёргарлик ҳақида кетаётгани ҳақида хабар берди.

New York Times суҳбатдошларига кўра, коинотда сунъий йўлдошга қарши ядровий қуролларнинг потенциал жойлаштирилиши ҳақида янги разведка маълумотлари мавжуд.

«Маълумотлар жиддий, аммо Россия ядровий қуролларни ҳали жойлаштирмаган. Шунга кўра, улар Қўшма Штатлар, Украина ёки Американинг Европадаги иттифоқчиларига бевосита таҳдид солмайди», деб ёзади New York Times.

Газетанинг суҳбатдошларига кўра, ушбу разведка маълумотлари бир неча кун олдин олинган, бу жуда сир сақланган.

Шу сабабли, Майк Тёрнернинг баёноти Оқ уйни ғазаблантирди: чунки Россия ҳақидаги қимматли маълумот манбаларини йўқотиш таҳдиди юзага келган.

АҚШ, Буюк Британия ва собиқ Иттифоқ (Россия ўзини унинг ҳуқуқий вориси деб эълон қилган) 1967 йилда ядровий ва бошқа оммавий қирғин қуролларини космосга жойлаштирмасликка ваъда бериб, тегишли битим тузган эди. Кейинги йилларда унга 100 дан ортиқ давлат қўшилган.

Бундан ташқари, 2019 йилда БМТ Бош Ассамблеяси космосга ҳар қандай қуролни жойлаштирмаслик тўғрисида резолюция қабул қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг