Араб ва ислом давлатлари Исроилнинг БМТга аъзолигини тўхтатишга чақирди

Араб ва ислом давлатлари Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар етакчиларининг Доҳадаги саммитида Тел-Авивнинг режаларига қарши туриш зарурлиги таъкидланди.
«Исроилнинг минтақада янги статус-квони ўрнатиш режаларига қарши туриш зарурлиги тасдиқланди, чунки бу минтақавий ҳамда халқаро барқарорлик ва хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид солади», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябр куни Доҳа шаҳрида араб ва ислом давлатлари раҳбарларининг фавқулодда саммити бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари Исроилнинг Қатарга зарбаларига жавобан ягона позицияни ишлаб чиқиш учун учрашди.
Тадбирда Эрон ва Туркия президентлари Масъуд Пезешкиён ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ва Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шаръа иштирок этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter