Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентина биринчи бўлиб Америка кубоги чорак финалига чиқди

Аргентина биринчи бўлиб Америка кубоги чорак финалига чиқди

Фото: iSport

Футбол бўйича Америка кубоги гуруҳ босқичи 2-турида Аргентина терма жамоаси Чилини 1:0 ҳисобида енгди. Ўйин Ист-Ратерфорд (Ню-Жерси, АҚШ) бўлиб ўтди.

Ўйиндаги ягона голни 88-дақиқада Лаутаро Мартинес киритди. Бу унинг турнирдаги иккинчи голи, у биринчи турда Канада (2:0) дарвозасини ишғол қилганди.

А гуруҳидаги иккинчи ўйинда канадаликлар перуликларни мағлуб этишди (1:0). 6 очко тўплаган Аргентина муддатидан олдин чорак финалга йўл олди. Гуруҳда кейинги ўринларни Канада (3), Чили (1) ва Перу (1) эгаллаб турибди. 30 июн куни 3-турда Аргентина–Перу ҳамда Канада–Чили ўйинлари ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг