Аргентина давлат секторида ишловчилар сонини яна 50 минг нафарга қисқартиради
Аргентина ҳукумати давлат секторида ишловчи ходимлар сонини яна 50 минг нафарга қисқартиради. Бу ҳақда мамлакат президенти Хавьер Милей баёнот берди, дейилади ТАСС хабарида.
«Давлатнинг барча тузилмалари икки бараварга қисқарди. Чунки бунинг ўзига яраша молиявий юки бор эди, одамларни бўшатишга киришдик. Жами ҳисобда 75 минг кишини қисқартирамиз, ҳозиргача 25 минг ходимни ишдан олдик», — деди Милей Лотин Америкаси иқтисодий форумида.
Президент Милей ўзи ўтказаётган ислоҳотлар аҳолининг кам ҳимояланган қатлами ҳамда ўрта синфга зарба бўлганига ҳам иқрор бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter