Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон ортидан Молдова ҳам ўз йўлдошини фазога олиб чиқади

Арманистон ортидан Молдова ҳам ўз йўлдошини фазога олиб чиқади

Фото: NOI.md

2022 йилнинг 25 май куни «SpaceX» компаниясининг Falcon 9 ракетаси Арманистоннинг илк фазовий йўлдошини Ер орбитасига олиб чиққанди.

Худди шу ракета молдовалик тадқиқотчилар яратган нанойўлдошни 30 июнь куни очиқ космосга олиб чиқиши кутиляпти. Аслида парвоз бугун, 10 июнда амалга оширилиши керак эди, бироқ космик кеманинг двигатель қисмидаги техник муаммо сабаб парвоз кечиктирилди.

Молдова тез орада Ер орбитасида ўз йўлдошига эга давлатлар қаторига қўшилади.

Молдованинг йўлдоши фазода радиация ва газлар тўпланишини ўрганади. TUMnanoSAT нанойўлдошини яратиш учун Фазовий технологиялар миллий марказининг 15 кишилик жамоаси қарийб уч йил тинмай меҳнат қилди. Қурилма Бухарест (Руминия) Фазо фанлари институтида Япония Миллий фазовий агентлиги мутахассислари томонидан синовдан ўтказилди. Сертификат олган нанойўлдош АҚШга юборилди.

Молдоваликларнинг сунъий йўлдоши Ердан 430 километр олисликдаги орбитага олиб чиқилади. Унинг тезлиги сониясига 8 километрни ташкил этади.

Нанойўлдош 10 сантиметрли қиррали куб шаклида бўлиб, оғирлиги — 1,2 килограмм. Унга ўрнатилган камера тасвирларни бевосита Молдова техника университетига узатиб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг