Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Астероидни ядровий зарба билан йўқ қилиш таклиф қилинди

Астероидни ядровий зарба билан йўқ қилиш таклиф қилинди

Иллюстратив фото

Халқаро arXiv олимлар жамоасига қўшилган NASA мутахассислари 2024 YR4 астероидини ядровий зарба билан йўқ қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда жамоа сайтида хабар берилди.

Олимлар 2024 YR4нинг Ой ёки Ер билан тўқнашувидан қочиш учун иккита йўлни таклиф қилишди. Биринчиси — астероид орбитасини ўзгартириш, иккинчиси — ядро қуроли ёрдамида фазовий жисмни йўқ қилиш. Охирги танлов учун қуввати бир мегатоннали ядровий қурол етарли бўлади.

Сўнгги қарор 2028 йил охирларида — астероид Ерга яқинлашганида қабул қилинади.

2024 YR4 астероиди 2024 йил декабр ойида аниқланган. Кузатувларга кўра, диаметри 60 метрга яқин ушбу фазовий жисм кўпчилик астероидлар каби шаклан «картошка»ни эмас, балки ҳоккей шайбасини эслатади. Қолаверса, у жуда катта тезликда — ҳар 20 дақиқада бир марта ўз ўқи атрофида айланади. Тахминларга кўра, Марс ва Юпитер оралиғидаги асосий камардан ажралиб чиққан астероид силикатларга бой.

Астероиднинг Ерга тўқнашиш эҳтимоли 0,28 фоиз, Ойга урилиш эҳтимоли 4 фоиз, дея баҳоланмоқда.

Иккала ҳолатда ҳам жуда ёмон оқибатларга олиб келади: Ерга тўқнашса Ҳиросимадагидан 2000 баравар кучлироқ портлаш бўлади, Ойга урилса барча сунъий йўлдошлар, телескоплар ва фазовий станцияларни йўқ қилиб юборадиган улкан чанг зарралари ажралиб чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг