Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда 50 мингга яқин ўқитувчи иш ташлади

Австралияда 50 мингга яқин ўқитувчи иш ташлади

Фото: WSWS

Австралиянинг Квинсленд штатида сўнгги 15 йилда биринчи марта ўқитувчилар иш ташлади, деб хабар берди 9News.

Ўқитувчилар ортиқча вазифалар юкланаётгани ва меҳнатлари қадрланмаётганидан, маошлари ва иш шароити яхшиланмаётганидан норози.

«48 минг ўқитувчи иштирок этган иш ташлаш Квинсленддаги барча 1 266 та давлат мактаби ва 560 минг нафар ўқувчига таъсир кўрсатди», — дейилади хабарда.

Ўқитувчилар касаба уюшмаси ҳукуматнинг уч йил давомида иш ҳақини ошириш таклифини рад этиб, ўрнига ўқитувчилар етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишни ва иш жойларида хавфсизликни оширишни талаб қилганидан сўнг ўқитувчилар бош кўтаришган.

Муаммони ҳал қилиш учун касаба уюшмаси ва вазирлар маҳкамаси вакиллари Квинсленддаги меҳнат муносабатлари комиссиясида музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг