Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австрия канцлери Туркия борасида кутилмаган баёнот берди

Австрия канцлери Туркия борасида кутилмаган баёнот берди

Фото: РИА Новости.

Aвстрия федерал канцлери Карл Нехаммер Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ҳар қандай музокараларни тўхтатишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Aнқаранинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишини «тасаввур қилиб бўлмайди». Бу ҳақда Нехаммер Die Welt газетасига берган интервюсида маълум қилди.

«Биз Aнқара ва Брюссел ўртасидаги яқинлашувни қўллаб-қувватлаймиз, бироқ Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бир-бирингиз билан муносабатларингизда ҳаққоний бўлиш муҳимдир. Бу эса кўп йиллар давомида музлатиб қўйилган аъзолик музокараларини расман тугатиш ва ҳамкорликнинг янги концепциясини ишлаб чиқишни ўз ичига олади», — деди Нехаммер.

Шу билан бирга канцлер Туркияни Европа Иттифоқи учун муҳим ҳамкор сифатида тан олди. Aнқара ва Брюссел «иқтисодий ва сиёсий масалаларда ўзаро ишонч ва ҳамкорликка» асосланган шериклик вариантини шакллантириши керак, деб ҳисоблайди у.

Бунгача Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғарб ярим аср давомида ўз сўзида турмай, мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришига тўсиқлар яратаётганини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг