Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобиль дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ўзгартириш киритиляпти

Автомобиль дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ўзгартириш киритиляпти

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йилдаги «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйҳатини тўғрисида»ги буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.

Жумладан, автомобиль салонида сақланадиган дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ҳам ўзгартириш киритиляпти. Яъни тегишли буйруқ лойиҳаси билан мазкур рўйхатдан «Аммиак-10 фоизли эритмаси» (нашатир спирти) чиқарилмоқда.

«Сабаби, мазкур дори воситасининг сақлаш ҳарорати +25 даража этиб белгиланган бўлиб, иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ушбу дори воситасини кўпгина давлатларда автомобиль салонида олиб юриш тақиқланган», – дейилади ҳужжат матнида.

Маълумот учун. автомобиль салонида бўлиши керак бўлган тиббий ашёлар рўйхати қуйидаги расмда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг