Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оёғимни ялатдим» – тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳақоратли аудиоси тарқалди

«Оёғимни ялатдим» – тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳақоратли аудиоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олингани қайд этилди.

«Айни пайтда аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлар ва блогерларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ҳолатларни кескин қоралайди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг