Аёл чиқиндиларни ёқаман деб ўзига ўт қўйиб юборди
Тошкент вилоятида чиқиндиларни ёқмоқчи бўлган аёл ўзини ҳам ёқиб юборди. Бу ҳақда «Millar» дастурида айтилди.
Таъкидланишича, аёл уйдаги барча чиқиндиларни бир жойга тўплаган. Чиқиндилар яхши ёниши учун бензин сепган. Чиқиндиларни ёққанида енгил шамол кўтарилиб, оловни аёл томонга буради ва натижада аёл аланга ичида қолган.
«Аёл оғир аҳволда шифохонага келтирилган. Аёл танасининг 75 фоизи куйган. Биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатдик. Ҳозир аёл назоратимизда. Бироқ беморнинг аҳволи оғир», - дейди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter