Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёллар футболида юлдузларнинг маоши қанча?

Аёллар футболида юлдузларнинг маоши қанча?

Фото: Man-man.nl

Нидерландиялик 29 ёшли яримҳимоячи Лике Мартенс, янги шартномага мувофиқ, «ПСЖ» (Франция)да йилига 500 минг евро маош олади. Бу аёллар футболидаги энг юқори маошлардан бири.

Мартенс Париж клубига Испаниянинг «Барселона»сидан ўтди. Каталон клуби унга йилига 250 минг евро маош тўлаган.

Француз жамоаси эркаклар қаторида аёллардан ҳам пулини аямаётгани олқишли ҳол. Париж — модалар пойтахтида нидерланд футболчиси ярим миллионлик иш ҳақидан ташқари, ҳомийлардан ҳам даромад олади. FHM журнали Лике Мартенсни  2021 йили Нидерландиядаги энг чиройли спортчи, дея эътироф этганди.

Лике Мартенс «Барселона» шарафини беш йил ҳимоя қилган, кўплаб совринлар ютган, булар орасида Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси кубоги ҳам бор.

Нидерландия терма жамоаси билан эса Лике Мартенс 2017 йилда Европа чемпиони бўлган, 2019 йилги жаҳон чемпионатида эса финалга қадар борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг