Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аёллар мурувват уйи»га ишга жойлаб қўйиш учун 1,600 доллар сўраган аёл қўлга олинди

«Аёллар мурувват уйи»га ишга жойлаб қўйиш учун 1,600 доллар сўраган аёл қўлга олинди

Бухорода «Аёллар мурувват уйи»га ҳамшира вазифасига ишга киритиш учун 1.600 доллар талаб қилган аёл аниқланди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган О.M. исмли аёл бошқа бир фуқародан унинг танишини тиббиёт муассасаларида ишловчи ўзининг ваколатли танишлари орқали Бухоро ногиронлиги бўлган шахслар учун «Аёллар мурувват уйи»га ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 1.600 АҚШ доллари беришни талаб қилади.

Жорий йил 2 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида «Жондор-Қоракўл-Олот» йўналиши бўйича йўловчи ташувчи автомашиналар тураргоҳида ушбу аёл талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг