Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим АЁҚШларда бензиндан уриб қолиш ҳолатлари аниқланди

Айрим АЁҚШларда бензиндан уриб қолиш ҳолатлари аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистондаги АЁҚШларда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Энергетика вазирлиги хабар қилишича, истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифат ва миқдор жиҳатидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекция» томонидан жорий йилнинг июнь—июль ойларида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилган.

Назорат тадбирлари давомида нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 44 та хусусий корхоналарга қарашли АЁҚШларда умумий миқдори 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан:

  • АЁҚШларда сақланаётган нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 34 минг литр маҳсулот сифатсиз экани;
  • 60 минг литр камомад, 15 минг литр ортиқчалик ва 299 литр асоссиз ҳисобдан чиқариш ҳолатларига йўл қўйилгани;
  • 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 30 миллилитрдан 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани;
  • АЁҚШларда 70 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлган.

Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг асосий қисми Наманган вилояти (55,4 минг литр), Фарғона вилояти (27 минг литр), Сирдарё вилояти (14,2 минг литр), Сурхондарё вилояти (4,2 минг литр), Қашқадарё вилоят (2,7 минг литр) ларига тўғри келмоқда.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мунтазам равишда юборилмоқда. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг