БААдан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам келди (фото)

Бу ҳақда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилди.
«Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳукуматига пандемияга қарши курашда Ўзбекистон халқига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик изҳор этаман!
Бугун 8 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам махсус рейс билан Тошкент аэропортига олиб келинди. Тиббий ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя костюмлари ва бошқа воситалар бизга COVID-19 ҳужумига қарши туришга ёрдам беради.
Биз бу оғир дамларда ёлғиз эмаслигимизни билишдан мамнунмиз ва айниқса мамлакатингиз олд қаторларда коронавирусга қарши кураш олиб бораётган бир пайтда бизни ҳам қўллаб-қувватлаётганингизни қадрлаймиз. Сизга эгилиб таъзим қиламиз, ватандошларимнинг дуолари ушбу синов пайтида сизни ва яқинларингизни ҳимоя қилсин!», деб ёзади Отабек Умаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter