Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БАА резиденти мақомини олган хорижий фуқароларга ҳам визасиз режим қўлланилади

БАА резиденти мақомини олган хорижий фуқароларга ҳам визасиз режим қўлланилади

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарорига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» каналида маълумот берилган.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан бошлаб БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади.

БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга киришда амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг