Баҳодир Жалолов катта устунлик билан ярим финалга йўл олди

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бокс дастурида дастлабки медалини нақд қилиб қўйилди.
Ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши кечган жангда Баҳодир Жалолов яққол устунлик билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Биласиз, бокс беллашувларида бу камида бронза медали дегани. Бироқ Жалолов фақат олтин медаль учун курашади.
Баҳодир финал йўлланмаси учун буюк британиялик Фрейзер Кларк ва франциялик Мурод Алиев ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter