Баҳодирга жиддийроқ рақиб беринглар!

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ҳумо Арена»да профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Кечанинг марказий жангида Баҳодир Жалолов (13-0-0) ЖАР вакили Крис Томпсонга (12-5-1) қарши рингга кўтарилди.
Жангда Баҳодир мухлисларни кўп куттиришни истамади ва биринчи раунддаёқ рақибини рингга қулатди. Шу тарзда ҳамюртимиз ўзининг профрингдаги 14-жангида ҳам нокаут қайд этди.
Жалоловга келгуси жангларида муносиброқ рақиблар дуч келади деб умид қилиб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас