Бандихоннинг прокурори интизомий жазога тортилди
Бош прокуратура «Муштум» журнали телеграм саҳифасида кетма-кет 3 марта эълон қилган Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳмановга тегишли ҳақоратли суҳбатлар аудиосидан ва жорий йил 12 июлдаги мурожаатномасидан сўнг расмий муносабатини эълон қилди.
«Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Бандихон туман прокурори С. Махмановнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан текшириш ўтказилди. Текшириш натижасига кўра, Бандихон тумани прокурорига нисбатан интизомий жазо қўлланилди», – дейилади Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарида.
Бундан олдинроқ, 2023 йил 20 июнь куни вилоят прокуратураси аудиоёзувларнинг ҳақиқатда Бандихон тумани прокурорига тегишлилигини тасдиқлаган эди.
«Муштум» журналининг ёзишича, прокурор Соатмурод Махманов маҳалла раисларини бепошна сўзлар билан ҳақорат қилган, камситган ва фаолиятларига тааллуқли бўлмаган ишга – аҳолидан солиқ тўловларини ундириш вазифасини бажаришга мажбурлаган.
Шунингдек, журнал 12 июл куни бандихонлик фермер 2023 йил 7 июл куни бўлиб ўтган йиғилишда 50-60 кишининг кўз ўнгида аввал ҳақоратланиб, сўнгра калтакланганини иддао қилган видеони ҳам тарқатган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter