Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бангладешнинг биринчи президенти қотилларидан бири осиб ўлдирилди

Бангладешнинг биринчи президенти қотилларидан бири осиб ўлдирилди

Фото: «Yandex.com»

Бангладеш ҳукумати мамлакат биринчи президенти Шайх Мужибур Раҳмон қотилларидан бирига чиқарилган ҳукмни ижро этди. Бангладеш армияси собиқ офицери Абдул Мажид Дакка марказий турмасида қатл этилди, дея хабар берди «The Week» нашри.

Президент Раҳмон 1975 йил 15 август куни Даккадаги ўз қароргоҳида хотини, учта ўғли, оиласининг яқинлари ва бошқа қариндошлари билан бирга ўлдирилган. Фақат икки қизи ўша пайтда хорижда бўлгани учун тирик қолган.

«Маҳкум якшанба куни соат 00:01 да осиб ўлдирилди», — дейди турма бош инспектори.

Президент Абдул Ҳамид афв этиш ҳақидаги илтимосни рад этгандан сўнг уч кун ўтиб ўлим жазоси ижро этилди. Ўша куни Дакка туман ва сессия суди 7 апрель куни ҳибсга олинган Мажидни ўлим жазосига ҳукм қилганди.

1996 йилда мамлакат биринчи президентининг қизи Шайх Хасина Вазед Бангладеш бош вазири бўлгач, ўз оиласи қотилларини тергов қилишни бошлайди. Шу боис тўнтаришдан сўнг турли лавозимларни эгаллаб келган Мажид юртини тарк этишга мажбур бўлган.

1975 йил Бангладешда ҳарбий тўнтариш вақтида қотиллик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган 15 кишидан бири ҳисобланган Мажид Ливия ва Покистонда яшириниб юрган, кейин эса Ҳиндистонга ўтиб кетган. Коронавирус пандемияси бошлагандан сўнг 15 ёки 16 март куни у ердан Бангладешга қайтиб келган, деб ёзади нашр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг