Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барча ҳоким ва вазирлар эшитиб олсин»

«Барча ҳоким ва вазирлар эшитиб олсин»

Фото: Президент матбуот хизмати

«Аҳолини рози қилиш бўйича ҳали олдимизда кўплаб вазифалар турибди», — деди президент бугунги йиғилишда.

Таъкидланишича, давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, ҳудудларга ишчи гуруҳлар юборилиб, улар 9 370 та маҳалланинг ҳар бирига кириб, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, уни қийнаётган муаммолар рўйхатини шакллантирган.

Аҳоли томонидан йўл, ичимлик суви, суғориш тизими, электр, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 12 мингта масала ва таклиф кўтарилган.

«Барча ҳоким ва вазирлар эшитиб олсин. Президент сиёсати ва талаби шундай: ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак. Аҳоли кайфияти — ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси.

Катта-кичик бўладими, аҳолимиз кўтарган ҳар бир муаммога ўз вақтида муносабат билдириш, уларни босқичма-босқич ҳал қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг энг устувор вазифаси бўлиши шарт ва зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг