Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевни Ҳайит билан кимлар табриклади?

Шавкат Мирзиёевни Ҳайит билан кимлар табриклади?

Муқаддас Рамазон ҳайити – Ийд ул-Фитр муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига жаҳоннинг турли мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда.

«Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром изҳор қилинган. Ушбу қутлуғ ва файзли кунларда хорижий етакчи ва ҳамкорлар бизга тинчлик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тилаб, дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қатъий интилиш бидирган», дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  • Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
  • Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон;
  • Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;
  • Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
  • Қирғизистон Президенти Садир Жапаров;
  • Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов;
  • Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
  • Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
  • Бирлашган Араб Республикаси Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Кувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
  • Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ас-Саид;
  • Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад бин Исо Ал-Халифа;
  • Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
  • Индонезия Президенти Жоко Видодо;
  • Филиппин Президенти Родриго Дутерте;
  • Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб;
  • Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;
  • Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
  • Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
  • Кувайт давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
  • Сингапур Бош вазири Ли Сян Лун;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Туркий тилли давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
  • Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Таййиб;
  • Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг