Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бахти Ташкентский» – Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга қамалди

«Бахти Ташкентский» – Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга қамалди

Бугун, 19 июль куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида «Бахти Ташкентский» ва жами 37 кишига нисбатан бўлиб ўтган очиқ суд иши якунланиб, уларга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

Унга кўра, жиноий авторитет Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Эслатиб ўтамиз, суд мажлисининг аввалги процессида прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган «Бахти Ташкентский»га 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (Рецидив жиноят) 3-қисми «а» банди билан ўта хавфли рецидивист деб топишни ҳамда унинг ўғилларига нисбатан 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўраган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг