Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байроқ тақиб юрган йигитга қўлланилган жазо бекор қилинди

Байроқ тақиб юрган йигитга қўлланилган жазо бекор қилинди

5 май куни Қашқадарёнинг Қамаши туманида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарор тармоқда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Жумладан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Қодир Жўраевга кўра, «йигитни жазолаш эмас, ота-онасига раҳмат айтиш керак».

Натижада, Бош прокуратура аралашуви билан йигитга нисбатан қўлланилган ушбу ноқонуний қарор бекор қилиниши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг