Байрутда яна офат: Ливан пойтахтидаги улкан бинога ўт кетди (видео)
Ливан пойтахтида яна бир фавқулодда ҳолат юз берди. Байрут марказидаги улкан бинода кучли ёнғин содир бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин бартараф этилган. Жабрланганлар ҳақида эса маълумот йўқ.
Бир неча йиллардан буён қурилаётган бу бинонинг битишига оз қолган эди.
Ушбу ҳолат Байрут портидаги ёнғиндан бир неча кун ўтиб содир бўлди.
Хабарингиз бор, у ерда август ойининг бошида кучли портлаш содир бўлганди. Портлаш натижасида 190 нафардан ортиқ киши вафот этган, 6 мингдан ортиғи жароҳат олганди. Яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter