Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ҳудудда янги ҳолатлар, Тошкентда икки ўлим қайд этилди

Беш ҳудудда янги ҳолатлар, Тошкентда икки ўлим қайд этилди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 29 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40953 (+130) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 37947 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2701 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг