Бедарак йўқолган 26 ёшли аёл қидирилмоқда
1995 йилда туғилган Aмриева Ҳанифа Aбдурасул қизи жорий йилнинг 24 август куни Учтепа тумани «Баёт» кўчасида жойлашган уйдан чиқиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Белгилари: бўйи 170-175 см, қора узун сочли, кўзлари қора.
Эгнида: қора узун кўйлак, оқ рўмолда бўлган.
Aгар сиз Aмриева Ҳанифа Aбдурасул қизи ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингиз сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter