Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободда камбағалликни қисқартиришга масъуллар 950 млн сўмни «туя» қилишган

Бекободда камбағалликни қисқартиришга масъуллар 950 млн сўмни «туя» қилишган

Тошкент вилояти Бекобод туманида ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами учун ажратилган пул маблағларини ўзлаштириб кетган масъуллар фош қилинди.

Хусусан, Тошкент вилояти Бекобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Бекобод туманида яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг