Бектемирдаги яширин цехда 2,6 млрд сўмлик ўғирлик фош бўлди

Бектемир туманида яширин консерва цехида 2,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва “Hududgaz Poytaxt” ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ўтказилган. Унда фуқаро Р.Қ. Бектемир тумани, “Олтинтопган” МФЙ ҳудудидаги хонадонда тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, туман газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 889,8 минг м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter