Беларус президенти Александр Лукашенко Хитойга ташриф буюрди

Беларус президенти Александр Лукашенко давлат ташриф билан Хитойга келди. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.
Беларус раҳбарини Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжаосюй ва Хитойнинг Беларусдаги элчиси Се Сяоюн кутиб олган.
Музокаралар якунида томонлар муҳим йўналишлар бўйича муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар пакетини имзолаши режалаштирилган. Таъкидланишича, ташриф 2 мартга қадар давом этади.
Мутахассисларнинг фикрича, асосий эътибор санкциялар остидаги савдо масалаларига қаратилади.
Минск, Хитойга ўғит етказиб бериш ҳажмини оширишга умид қилмоқда.
Пекин эса, ўз навбатида, Хитой товарлари темир йўл орқали Европага ўтадиган Беларус-Польша чегарасидаги вазиятдан хавотирда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter