Беш соат калтакланган аёл воқеасидан Пўлат Бобожонов хабардор қилинган
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида эркак 5 соат давомида хотинини калтаклаб, ўлдиришга урингани айтилган хабарлар тарқалганди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан муносабат билдириб, аёл назоратга олинганини билдирди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг вилоят ҳокими ўринбосари Зуҳра Миргазиеванинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари билан биргаликда жабрланувчи ҳолидан хабар олинди ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда аёлнинг соғлиғи тиббиёт ходимлари назоратида, — дейди у.
Қайд этилишича, воқеадан шахсан ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам хабардор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter