Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БФҚларни рақамли маркировкалаш: назорат ва ишончнинг янги босқичи

БФҚларни рақамли маркировкалаш: назорат ва ишончнинг янги босқичи

Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) ихтиёрий рақамли маркировкалаш лойиҳаси ишга тушди. Бу ташаббус фармацевтика ва нутрицевтика бозорларидаги назоратни кучайтириш, шунингдек, контрабанда ва сохта маҳсулотлар билан боғлиқ хавфларни камайтиришга қаратилган. Лойиҳа истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва товарлар айланмасининг шаффофлигини оширишга қаратилган бўлиб, соҳада ҳалол ва хавфсиз рақобатни ривожлантириш учун шароит яратади.

Ихтиёрий маркировкалаш доирасида ишлаб чиқарувчилар, импортёрлар ва БФҚ бозорининг бошқа иштирокчилари тизимнинг янги версиясига уланиб, маҳсулотларни DataMatrix кодлари билан бепул маркировкалашлари мумкин.

Бугунги кунга қадар лойиҳага 284 та маҳсулотни маркировкаловчи 63 та иштирокчи қўшилди. XTrace платформасининг янгиланган шахсий кабинети ва функциялари нафақат қулайроқ, тушунарли ва тезкор бўлди, балки кенгайтирилган имкониятларга ҳам эга бўлди. Булар қаторига ходимларни шахсий калит орқали авторизация қилиш, кириш ҳуқуқларини мослашувчан созлаш, қулай қидирув, фильтрлар, агрегация ҳақида батафсил маълумот, транспорт қадоқларининг таркиби ва бошқалар киради.

Бу афзалликлардан фойдаланиш ва БФҚларни мажбурий маркировкалаш бошланишидан олдин ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйишга "GLORIOUS HEALTHY NUTRITION" МЧЖ қарор қилди. Компания 2023 йилдан бери NOW, JARROW FORMULAS, Doktor More, SWANSON, Childlife каби таниқли жаҳон брендларининг БФҚлари, спорт озуқалари ва шахсий гигиена воситаларини тарқатиш билан шуғулланади. У Ўзбекистондаги энг йирик FMCG компанияларидан бири бўлиб, мамлакатнинг етакчи бешта дистрибютори қаторига киради.

Биз "GLORIOUS HEALTHY NUTRITION" МЧЖ директори Виктория Василевадан маркировкалаш жараёни қандай амалга оширилаётгани ва бугунги кунгача нималар қилинганлиги ҳақида сўрадик:

— Ҳозирги босқичда бизда маркировкалаш жараёни тўлиқ якунланди. Биз "Asl belgi"сида рўйхатдан ўтдик, маҳсулот тавсифи ёзилган карточкаларни тўлдирдик, зарур ускуналарни харид қилдик ва омборимизда маркировкалаш жараёни аллақачон йўлга қўйилди.

— Сизнингча, нима учун БФҚларни маркировкалашни мажбурий қилиш керак?

— БФҚлар бозори жуда катта ва тез ривожланмоқда. Айниқса, импорт қисми. Аммо импортнинг катта қисми «кулранг» йўл билан кириб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, солиқ тўловларининг йўқлигига ва маҳсулотларнинг нотўғри олиб кирилиши ҳамда сақланишига олиб келади. Шунингдек, таркибий қисмлари SanQvaN нормалари ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чекланган ёки тақиқланган БФҚлар ҳам мавжуд. Афсуски, «кулранг» импортда бундай ҳолатлар тез-тез учрайди. Рақамли маркировка бозорни тартибга солиш, уни шаффоф қилиш ва истеъмолчиларга сертификатланган, сифатли маҳсулотлар етказиб беришга имкон яратади.

Таъкидлаш жоизки, БФҚларни ихтиёрий рақамли маркировкалаш лойиҳасида нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, балки йирик импортёрлар ва дистрибюторлар ҳам иштирок этмоқда. Бунинг фойдаси аниқ:

1. Брендга бўлган ишончни мустаҳкамлаш: рақамли маркировкали маҳсулотлар расмий, сифатли ва хавфсиз деб қабул қилинади.

2. Ихтиёрий маркировка босқичида бепул кодлар: иштирокчилар лойиҳа синов режимида амалга оширилаётганда бепул маркировка кодларини олишади.

3. Сохта ва «кулранг» импортдан ҳимоя: рақамли маркировкалаш маҳсулотнинг қонунийлигини назорат қилишга ёрдам беради.

4. Шаффоф логистика ва ҳисоб: маҳсулотни ишлаб чиқаришдан то якуний сотувгача бўлган бутун занжир бўйлаб кузатиш осонлашади.

5. Мажбурий маркировкага тайёргарлик: ихтиёрий иштирок этиш талабларга олдиндан мослашиш, XTrace платформасининг имкониятларини ўрганиш ва ички бизнес жараёнларини созлаш имконини беради.

6. Давлат идоралари билан ҳамкорликни соддалаштириш: маълумотларнинг шаффофлиги текширувлардан ўтишни осонлаштиради ва ҳужжат айланишини соддалаштиради.

7. Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш: маркировканинг мавжудлиги халқаро стандартларга мослик белгисидир.

БФҚларни ихтиёрий маркировкалашнинг дастлабки якунлари ҳақида CRPT TURON тажриба лойиҳалари бўлими мутахассиси Газиева Алиша сўзлаб берди:

— Ўтган давр мобайнида биологик фаол қўшимчаларни ихтиёрий маркировкалаш лойиҳаси доирасида сезиларли натижаларга эришдик. Бугунги кунга келиб лойиҳада 76 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган, бу эса маҳсулотлар шаффофлиги ва кузатувига бизнеснинг юқори қизиқишидан далолат беради. Маркировкаланаётган маҳсулотлар реэстрида (ММР) уч юздан ортиқ товар рўйхатга олинган бўлиб, бу бозор иштирокчилари ва истеъмолчиларга маҳсулот ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш имконини беради. Бундан ташқари, қисқа вақт ичида ишлаб чиқарувчилар 3 миллиондан ортиқ маркировка кодларини шакллантиргани компанияларнинг маркировкалаш жараёнида фаол иштирок этаётгани ва маҳсулот айланмасига рақамли ечимларни жорий этишга тайёрлигини тасдиқлайди. Бу кўрсаткичлар жараённинг барча иштирокчилари ҳамжиҳатликда ишлаётганининг натижаси бўлиб, ихтиёрий босқич ҳозирданоқ БФҚларнинг шаффоф ва маданий бозори учун пойдевор яратаётганини кўрсатмоқда.

Экспертлар баҳолашича, Ўзбекистон ҳудудида сотилаётган биологик фаол қўшимчаларнинг аксарияти ноқонуний айланмоқда. Ушбу тоифадаги маҳсулотлар айланмаси ва хавфсизлигини назорат қилишнинг самарали механизмлари йўқлиги истеъмолчилар саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради, шунингдек, давлат учун сезиларли иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлади.

БФҚларни рақамли маркировкалашни жорий этиш истеъмолчиларни сохта маҳсулотлардан ҳимоя қилишга, маҳсулот айланмасини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг шаффоф тизимини яратишга, ноқонуний бозор улушини камайтиришга, шунингдек, қонуний ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.

Лойиҳага қўшилишни хоҳлаган ташкилотлар тизимда рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил йўриқнома билан қуйидаги ҳавола орқали танишишлари мумкин: https://help.crpt-turon.uz/hc/ru/articles/32039062914193.

Барча қўшимча саволлар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:

• электрон почта орқали: support@crpt-turon.uz

• Телеграм-бот орқали: @aslbelgisiuz_bot

• мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати телефони орқали: +998 71 203-88-72.

БФҚларни рақамли маркировкалаш бозор шаффофлигини ошириш, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва қонуний ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчиларга ишончни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратади. Лойиҳага қўшилиш нафақат маҳсулот назорати ва сифатини яхшилаш учун қадам, балки рақобатбардошликни ошириш ва брендингизни ҳимоя қилиш имкониятидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг