Биласизми? 30 февраль дунё тарихида бўлган

Григориан тақвимига кўра, февраль ойида 28 кун бор (кабиса йилида истисно тарзда 29 кун). Шунга қарамай, бу бутун тарихда 30 февраль бўлмаган дегани эмас.
Швецияда 1712 йилда 29 февраль куни мамлакат тавқимини ислоҳ қилишда дунё тарихига 30 февраль санаси киритилди.
1699 йилда Швеция қироллигида (у вақт мамлакат Финляндияни ҳам ўз ичига олган) Юлиан тақвимидан григорианга ўтишга қарор қилишди. Бироқ шведлар тақвимни ўша пайтда йиғилиб қолган 11 кун олдинга суриб ўтиришмади, балки ўтишни босқичма-босқич, кабиса йилларини қўшмаган ҳолда, 40 йил давомида амалга оширишга қарор қилишди. Яъни мана шу ўтган йиллар давомида 28 февралдан кейин 1 март келиши ва ҳар 4 йилда улар григориан тақвими томон бир йилга яқинлашишлари керак эди. 1700 йил Швецияда кабиса йили эмас эди. Бироқ, қабул қилинган режага қарамай, 1704 ва 1708 йиллар кабиса йилига тўғри келди. Шу боисдан ҳам швед тақвими 11 йил давомида юлиан тақвимидан бир кун илгарида, аммо григориан тақвимидан 10 кун ортда борди. 1711 йили қирол Карл ХII тақвим ислоҳотидан воз кечиб, яна юлиан тақвимига қайтишга фармон берди.
Бунинг учун 1712 йили февралга икки кун қўшилди ва шу тариқа 1712 йили Швейцияда 30 февраль ҳам бўлди.

Швеция григориан тақвимига узил-кесил 1753 йили, худди бошқа мамлакатларга хос усулда ўтди — 17 февралдан кейинги кун 1 март дея эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter