Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус инсон миясига қандай кириб бориши аниқланди. Ҳид ва таъм сезгиси йўқолиши сабаби шунда

Коронавирус инсон миясига қандай кириб бориши аниқланди. Ҳид ва таъм сезгиси йўқолиши сабаби шунда
Германиялик олимлар коронавирус қандай қилиб инсон миясига кириб боришини аниқлашди. Биологларнинг таъкидлашича, инфекция бурундаги ҳид билиш рецепторлари орқали мияга ўтади.

Шундан сўнг асаб тизими бузилади. COVID-19 натижасида беморда ҳид ва таъм сезиш ҳислари йўқолиши айнан шу билан боғлиқ.

Пандемиянинг илк кунлариданоқ вирус нафақат ўпка, балки тананинг бошқа аъзолари, хусусан мушак тўқималарига ҳужум қилиши аниқланди. Бир қатор тадқиқотларга кўра мия қон томирчаларидаги тромб туфайли ҳам ўлим ҳолати юзага келган.

Бугунги кунга келиб COVID-19 билан дунё бўйлаб 6,7 миллион одам зарарланди. Шундан 394 минги вафот этган бўлса, 2,7 миллион киши тузалиб кетган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг