Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир аёл икки ёш боласи билан «кўринмас қотил» қурбонига айланди

Бир аёл икки ёш боласи билан «кўринмас қотил» қурбонига айланди

Фото: «Gazetaingush.ru»

28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бир аёл ва унинг икки вояга етмаган фарзанди ис газидан заҳарланди.

Маълумотларга кўра, 29 октябрь куни 38 ёшли аёл дугонасини кўргани келган. Уйга кириб, полда бир аёл ва уч бола ҳушсиз ётганини кўрди. Шундан сўнг улар энг яқин шифохонага етказилган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, аёл ва унинг болалари (11 ёшли қиз ва 5 ёшли ўғил бола) ис газидан заҳарланиб вафот этган. Учинчи бола (9 ёшли бола) оғир аҳволда вилоят тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг