Бир бозорга қирқ ҳунарманд оз. Учтепада юртимизда ягона ҳунармандлар маркази ишламоқда

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳокимлиги ташаббуси билан матбуот вакиллари учун туман бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Тур давомида Учтепа туманидаги қадамжолар ва диққатга сазовор жойлар кўздан кечирилди.
Учтепа туманида Ўзбекистонда ягона бўлиб турган ҳунармандлар маркази иш бошлаганига бир ойдан ошди. Ушбу маскан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами арафасида ишга туширилган эди. «Сўғдиёна» санъат марказининг ўзига ҳос жиҳати шундаки, бу ерда Ўзбекистоннинг барча вилоятларига ҳос бўлган ҳунармандчилик маҳсулотларини топишингиз мумкин.
Марказда Самарқанд кулолчилиги ҳам, Қорақалпоқ гиламчилиги ҳам ва водий ипакчилик маҳсулотлари ҳам учрайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter