Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада мингдан ортиқ кишига тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди – Адлия

Бир ҳафтада мингдан ортиқ кишига тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди – Адлия

Адлия тизимида эълон қилинган «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси доирасида бир ҳафта давомида 1250 нафар шахсларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.

Ҳуқуқий акция доирасида 165 нафар шахсларнинг туғилиши қайд қилиниб, туғилганлик ҳақида гувоҳнома , 170 нафар шахсларга эса улар қариндошининг ўлими қайд қилиниб, ўлим ҳақида гувоҳнома берилди.

Шунингдек:

  • 464 нафар шахсларга туғилганлик ва ўлим ҳақида такрорий гувоҳномалар берилди;
  • 48 нафар шахсларга ID-карталар берилди;
  • 276 нафар  шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказиб берилди;
  • 127 нафар  шахсларнинг кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган муаммолари бартараф этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.

2777 нафар шахсларга электрон рақамли имзо бериш, «Mobile-ID» дан рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини шакллантириш ва бошқа турдаги давлат хизматлари сайёр шаклда кўрсатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг