Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада учинчи вазир коронавирус қурбонига айланди — Зимбабве

Бир ҳафтада учинчи вазир коронавирус қурбонига айланди — Зимбабве

Элен Гварадзимбанинг дафн маросими.

Фото: EPA/UPG

Жанубий Африкада жойлашган Зимбабве мамлакатининг тўрт нафар ҳукумат аъзоси коронавирус оқибатида вафот этди.

«Расмий органлар Зимбабве транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Жоэл Матиза жума, 22 январь куни COVID-19 оқибатида вафот этганини тасдиқлади», — дейилади «Синхуа» агентлиги хабарида.

15 январь куни вилоят ишлари бўйича вазир Элен Гварадзимба, 20 январь куни ташқи ишлар вазири Сибусисо Мойо худди шу касалликдан вафот этганди.

Айни пайтга келиб Зимбабведа коронавирусга чалинганлар сони 30,5 минг нафардан ошган. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони — 962 нафар, соғайганлар — 21 минг нафардан ортиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг