Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи хонимлар Қибрайдаги «Имкон» реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган МТТга ташриф буюрдилар

Биринчи хонимлар Қибрайдаги «Имкон» реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган МТТга ташриф буюрдилар

Фото: ЎзА

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат Биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарованинг учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарларининг рафиқалари қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Биринчи хонимлар Қибрай туманидаги «Имкон» реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга реабилитация хизматлари кўрсатилади. Лойиҳа доирасидаги биринчи муассаса 2019 йилда Нукусда, кейин Қарши ва Зарафшонда очилган, келажакда бутун республика бўйлаб ташкил этиш режалаштирилган.

Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова болалар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ушбу эзгу ғояни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг