Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржада бензин нархи тушди, аммо бу ҳали «заправка»ларда акс этгани йўқ

Биржада бензин нархи тушди, аммо бу ҳали «заправка»ларда акс этгани йўқ

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасида бензин нархи 17 ноябрь куни тушишни бошлади. Ушбу ҳолат кечаги савдоларда ҳам давом этган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тонна Аи-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тоннаси ёки 75 фоизи сотилган.

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида 15 ноябрга нисбатан 17 ноябрь куни Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 9 миллион 365 минг 500 сўмгача, 18 ноябрь куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб 9 фоизга арзонлашган.

Биржада бензин арзонлаган бўлса-да, бу ҳали АЁҚШлардаги нархларга ҳали таъсир кўрсатгани йўқ. Айни вақтда пойтахтдаги «заправка»ларда энг арзон Аи-80 маркали бензин нархи 7000 сўм атрофида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг