Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржада ун ва цемент нархлари арзонлади

Биржада ун ва цемент нархлари арзонлади

15–21 июн кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида жами 32 минг 132 та битим тузилди. Бу кўрсаткич бундан аввалги ҳафтага нисбатан 45,9 фоизга камайган.

Ҳафта давомида очиқ биржа савдолари орқали 23 минг 548 та битим тузилди. Цемент савдоларига жами 621 минг 800 тонна маҳсулот қўйилган бўлиб, унинг 245 минг 975 тоннаси сотилди. Бу таклиф қилинган ҳажмнинг 48,2 фоизини ташкил этди.

Цементнинг ўртача кунлик сотув ҳажми 49 минг 195 тоннага етган. Савдоларда ҳар куни ўртача 87 нафар харидор иштирок этган.

Ун бозорида эса жами 11 минг 856 тонна маҳсулот сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажми 2 минг 371 тоннани ташкил қилди. Бу сегментда ҳар куни ўртача 146 нафар харидор қатнашган.

Ҳисобот даврида цементнинг кунлик ўртача нархи бир тонна учун 637,4 минг сўмдан 625,3 минг сўмгача пасайди. Бу қурилиш материаллари бозорида таклифнинг юқорилиги сақланиб қолаётганини кўрсатади.

Ун маҳсулотида эса пасайиш янада сезиларли бўлди. Бир тонна уннинг ўртача нархи 3 миллион 895,2 минг сўмдан 3 миллион 750,9 минг сўмгача тушди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг