«Биз ҳозир газ сотмаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувда четга газ сотилмаслигини маълум қилди.
— Биз ҳозир газ сотмаяпмиз. Аксинча газни хориждан сотиб олишга тайёрмиз. Чунки, саноат ривожланяпти. Газ — келажак авлодга қоладиган мерос. Нега буни шартномага қўл қўйиб сотиб юбориш керак? Мана ҳозир Қашқадарёдаги GTL заводи ишга тушишга тайёр, аммо шошилмаяпмиз. Дунёда фақат 5 тагина давлатда газдан нефть чиқарадиган завод бор. Биз энди газни хомашё кўринишида сотмаймиз, қўшимча қиймат яратадиган маҳсулотга айлантирамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter